date
views 2 725

"Насаф" клуби Молдова клубига мағлубиятга учради

"Насаф" клуби Молдова клубига мағлубиятга учради
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Қаршининг "Насаф" клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Анталия шаҳридаги 8-ўртоқлик учрашувида "аждарлар" Молдованинг "Балти" клубига қарши майдонга тушишди. Қизиқарли ўтган баҳсда рақиб зафар қучди. Дастлаб ҳисобни очган "Насаф", танаффусгача иккита тўп ўтказиб юборди.

Эътиборлиси, биринчи бўлим охирида Жавоҳир Сидиқовнинг ўн бир метрлик нуқтадан йўллаган зарбасидан кейин рақиб дарвозабони тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, "Балти" жамоаси ўтган мавсум Молдова Суперлигасида 5-ўринни эгаллаган.

Халқаро ўртоқлик ўйини

"Насаф" 1:2 "Балти" (Молдова)
Голлар
: Шароф Муҳитдинов 1:0 (5'), Обекоп 1:1 (38'), Мартинс 1:2 (41' пен)

Гол урилмаган пенальти: Жавоҳир Сидиқов 45'

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 30.Суҳроб Нуруллоев, 33.Баҳодир Ҳалилов, 79.Азизжон Аҳроров, 99.Рубин Ҳебай.
Захирадан майдонга тушганлар: Олександр Воробей, Ҳусайн Норчаев, Ойбек Бозоров, Акмал Мозговой, Сардор Баҳромов, Диёрбек Асомиддинов, Давронебк Усмонов, Дилшод Муртазаев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" клуби Молдова клубига мағлубиятга учради