16:42 / 22.02.2025
911

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Ярим ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси маълум қилинди.

Вакилимиз 12 апрель куни Нью-Жерсида ўтказиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ўша куни унга мексикалик боксчи рақиблик қилиши кутилмоқда. Ғиёсов бу ҳақда "Sport TV" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Шундан сўнг, Атлантик Ситида ташкил этиладиган бокс турнирининг марказий жанги яримўрта вазнда WBA чемпиони Эймантас Станионис ҳамда IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида кечади. Шаҳрам бўлажак жангида ғалаба қозонса, кейинги жангини айнан Эннис — Станионис баҳси ғолибига қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт