21:17 / 23.02.2025
307

Реал Мадрид – Жирона: биринчи бўлим натижалари

Реал Мадрид – Жирона: биринчи бўлим натижалари
Ла Лига доирасидаги муҳим учрашувда Реал Мадрид биринчи бўлим якунида 1:0 ҳисоби билан Жирона устидан олдинда бормоқда. 41-дақиқада Лука Модричнинг голи мадридликларга устунлик тақдим этди.

Статистикага қараганда, Реал Мадрид тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунликка эга – 71%, Жирона эса 29% билан чекланган. Мадридликлар 10 марта дарвоза томон зарба берган, лекин улардан фақат 2 таси дарвоза тўрига йўлланган. Жирона эса 4 зарба йўллаган, шундан 2 таси аниқ бўлган.

Жамоалар ҳалигачча карточка олмай, интизомли ўйин кўрсатишмоқда. Бурчак зарбалари бўйича Реал Мадрид устунлик қилмоқда (7:3).

Иккинчи бўлимда Жирона ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилади, аммо Мадридликлар ўйинни ўз назоратида ушлаб туришга интилади.

Учрашув Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт