
Германия Бундеслигаси доирасидаги муҳим учрашувда Бавария биринчи бўлимни 1:0 ҳисобида якунлади. Учрашувда ягона гол 45+2-дақиқада Майкл Олисе томонидан урилди, унга Лерой Саненинг ассисти ёрдам берди.
Бавария майдон марказида устунлик қилди ва тўпга эгалик қилиш бўйича 69% устунликка эга бўлди, шунингдек, 431 та аниқ пас оширди. Франкфурт эса ҳужумда унчалик фаол эмасди, жамоа бор-йўғи 4 зарба йўллади, шундан 2 таси дарвоза томон бўлди.
Айни дамда Бавария турнир жадвалида 58 очко билан етакчиликни сақлаб турибди, Франкфурт эса 42 очко билан 3-ўринда.
Иккинчи бўлимда Франкфурт ўйинга қайтишга ҳаракат қилади, аммо Бавария ҳимояси ҳозирча ишончли ҳаракат қилмоқда.
Учрашув Аллианц Аренада бўлиб ўтмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар