08:54 / 24.02.2025
3 733

Муҳаммад Салоҳ Ҳусановга қарши ўйинда ҳеч ким қилмаган ишни уддалади

Муҳаммад Салоҳ Ҳусановга қарши ўйинда ҳеч ким қилмаган ишни уддалади
Англия Премьер-лигасининг 26-турида амалдаги чемпион “Манчестер Сити” ўз мухлислари кўз ўнгида жорий мавсум етакчиси “Ливерпуль”га имкониятни бой бериб қўйди.

Муҳаммад Салоҳ ва Доминик Собослаининг биттадан голи меҳмонларга 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди. Биз учун муҳими, бу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнади ва жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди.

Беллашувда ҳисобни очиб, шеригига голли пас узатган Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди. Мисрлик ҳужумчи Англия Премьер-лигаси тарихида иккита мавсумда гол+пас тизими бўйича 40 балл ва ундан кўп очко тўплаган биринчи ўйинчи бўлди.

Бу ҳақда Squawka статистика маркази ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали маълумот тарқатди.

Манбага кўра, Салоҳ 2017-2018 йилги мавсумда гол ва ассистлар сонини 42 тага етказган эди. Жорий мавсумда 32 ёшли футболчи ҳисобида Англия Премьер-лигасида урилган 25 та гол ва 16 та ассист бор. Чемпионат давом этаётганини инобатга олсак, бу кўрсаткич ҳали яна ошади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт