13:08 / 24.02.2025
142

Неймардан нафратланувчиларга жавоб: Истеъдоди билан жавоб қайтариш! (видео)

Неймардан нафратланувчиларга жавоб: Истеъдоди билан жавоб қайтариш! (видео)
Бразилиялик юлдуз футболчи Неймар “Сантос” таркибида “Интер Лимейра”га қарши ўйинда яна бир бор ўз маҳоратини намоён қилди. Унга қарши ёмон муносабатда бўлган мухлисларга эса майдондаги ҳаракатлари билан жавоб қайтарди. У 27-дақиқада бурчак зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ойна руҳиятига эга бўлган Неймар рақиб жамоа мухлисларининг қичқиришларига бефарқ қолмади ва уларни янада баландроқ норозилик билдиришга чақирди. Қолаверса, бурчак зарбасини амалга оширишдан олдин, уларга ишора қилиб, “ҳозир сизларга жавоб бераман” дегандек кўрсатди. Натижада у бурчак зарбасидан ажойиб узатмани амалга ошириб, жамоадошига аниқ голли пас узатди ва кейин яна бир марта ассист орқали жамоасининг йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

Шу тариқа, нафақат футболдаги, балки ҳаётдаги танқидларга ҳам майдондаги профессионал ўйин орқали жавоб бериш мумкинлигини яна бир бор исботлади.

Қизиғи шундаки, Неймар “Сантос”га қайтганидан буён жамоаси учун 432 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, бу эса унинг Саудия Арабистонидаги икки йиллик фаолияти давомида ўтказган 428 дақиқасидан кўпроқдир.

Бразилиялик юлдузнинг бундай қайтишини мухлислар катта хурсандлик билан қарши олмоқда, унинг шон-шарафли карьераси эса янги босқичга кўтарилаётганини кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт