02:51 / 25.02.2025
298

"Монца"га қарши ўйинда Элдор Шомуродов ўйини қандай баҳоланди?

"Монца"га қарши ўйинда Элдор Шомуродов ўйини қандай баҳоланди?
Италия А Сериясининг 26-турида “Рома” ўз майдонида “Монца”ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Ушбу учрашувда ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўзини яхши томонлама кўрсатди ва футболчиларнинг рейтингда 8.1 балл билан юқори натижалардан бирини қайд этди.

Учрашувнинг дастлабки голи айнан унинг иштирокида юзага келди. 10-дақиқада Шомуродов Алексис Салемакерсга аниқ узатма бериб, жамоадошининг гол уришига ёрдам берди. Орадан 22 дақиқа ўтиб, 32-дақиқада эса ўзи гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ушбу голда унга ассистни Соул берди.

Элдор Шомуродов 70-дақиқада алмаштирилиб, ўрнига Леандро Паредес тушди. Шунга қарамай, у майдонда бўлган вақтида жамоасининг ҳужумларини самарали ташкил этиб, рақиб мудофаасига доимий босим ўтказди.

Ўйин натижалари ва энг яхши футболчи:
Учрашувда Браян Кристанте (9.1 балл) рейтинги билан "Энг яхши футболчи" деб топилди. “Рома” таркибида яна Соул (8.6) ва Шомуродов (8.1) юқори натижаларни қайд этди. “Монца”нинг энг яхши футболчиси эса А. Броссон (7.0) бўлди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт