07:24 / 25.02.2025
683

Экспертлар “Рома” футболчиларининг ўйинини қандай баҳолади?

Экспертлар “Рома” футболчиларининг ўйинини қандай баҳолади?
Италия чемпионатининг 26-турини “Рома” ва Монца” учрашуви якунлаб берди. Бу ўйин қаҳрамони Элдор Шомуродов бўлди.

29 ёшли ҳужумчимиз ярим соат ичида учрашув тақдирини ҳал қилиб қўйди. Бу гал ҳамюртимиз ҳисобида биттадан ассист ва гол.

“Рома” Клаудио Раньери қўл остида А Серия ва Европа лигасида ижобий натижалар қайд этишда давом этмоқда. Шомуродовнинг ўйини очилиб боряпти.

Нуфузли манба – vocegiallorossa.it сайти экспертлари “Рома” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.

Свилар 6,5:
Свилар анча зерикиб қолди. Рақиб уни 41-дақиқага келиб, илк бор безовта қилди. Қолган дақиқалар ҳам хотиржам ўтди.

Манчини 6,5:
Бу учрашувда аутсайдер жамоа ҳимоячиларга ҳам ортиқча босим қила олмади.

Хуммельс 6,5:
Учрашув бошиданоқ рақиб ҳужумчиларга Римда ким хўжайин эканини кўрсатиб қўйди.

Ндика 6.5:
Жуда ишончли ўйнади. Баҳс давомида жамоадошларининг камчиликларини ёпиб турди.

Салемакерс 7,5:
Йирик ҳисобни ўз голи билан очиб берди. Элдор Шомуродов етказиб берган тўпни “Монца” дарвозасига аниқ жойлади.

Кристанте 7,5:
Жуда ақлли ўйин намойиш қилди. Тўп узатишлари аниқ чиқди. Анжелиньога голли пас узатди ва ўзи ҳам гол урди.

Пизилли 6.5:
Ўйнаш иштиёқи баландлиги сезилиб турди. Бироқ тўп билан ишлашда айрим хатоларга йўл қўйди.

Анжелиньо 7.5:
Чап қанотни ўзиники қилиб олди ва гол ҳам урди.

Бальданци 7:
Жамоаси ўйинини бошқариб борди. Карбони билан курашда устунлигини кўрсатди. Дарвозага хавф солди.

Дибала 6,5:
62-дақиқада Бальданци ўрнига майдонга тушди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида жамоага етакчилик қилди. Кристантега голли пас узатди.

Суле 7:
Учрашув давомида ҳар икки қанотда ўйнаб, рақибларни анча чалғитиб қўйди. Элдор Шомуродовга голли пас узатди.

Шомуродов 7,5:
Рақиб ҳимоясини саросимага солиб қўйди. Артём Довбик йўқлигида ўзини кўрсатиб келмоқда. Бу беллашув тақдирини ярим соат ичида айнан Шомуродов ҳал қилди. Дастлаб, Салемакерсга голли пас узатди. Кейин ўзи боши билан “Монца” дарвозасини ишғол қилди. 70-дақиқада ўрнини Паредесга бўшатиб берди.

Раньери 7:
73 ёшли мутахассис “Рома”да ҳамма нарсани ижобий томонга ўзгартирди. Жамоани бошқаришда мураббийлик маҳоратини намойиш қилиб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа ақлли ўйин кўрсатяпти.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт