date
views 22 768

Гвардиола: “Ҳусановнинг ўйинга таъсири жуда катта бўлди”

Гвардиола: “Ҳусановнинг ўйинга таъсири жуда катта бўлди”
Гвардиола: “Ҳусанов ва бошқа ёш футболчилар “Тоттенхэм”га қарши ўйинда ажойиб таъсир кўрсатди”
Манчестер Сити бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси доирасида Тоттенхэм устидан қозонилган 1:0 ҳисобига ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Гвардиола TNT Sportsга берган интервьюсида шундай деди:
"Мен ушбу ғалаба ва уч очко учун жуда хурсандман, чунки улар биз учун жуда муҳим. Иккинчи бўлимда ўйин очиқ бўлиб кетди, чунки биз биринчи бўлимда жуда кўп имкониятларни голга айлантира олмадик. Биз билардикки, иккинчи бўлим биз учун қийин бўлади, лекин биз барчасини уддаладик. Йигитлар ажойиб кураш олиб боришди, ва мен бундан жуда хурсандман, чунки бу ерда ҳар доим ўйнаш қийин.

Натижадан жуда мамнунмиз, ва албатта, кўплаб яхши нарсаларни амалга оширдик. Ҳусанов каби ёш футболчилар ўйинга ажойиб таъсир кўрсатишди.

"Тоттенхэм" мен кўрган энг кучли таркиблардан бирига эга. Уларнинг мураббийи – фантастик мутахассис. Кулусевски, Сон Хюн Мин, Спенс – майдонга тушганларида катта таъсир кўрсатишади, ва биринчи бўлимда ҳам улар ажойиб ўйин кўрсатишди. Бу – ажойиб жамоа!"
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт