
"Манчестер Сити" Эрлинг "йиртқич" Холанднинг ягона голи эвазига "Тоттенхэм" майдонида 1:0 ҳисобига ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов эса 90 дақиқа давомида юқори савияли ўйин намойиш этиб, жамоаси мудофаасини бир неча бор "тозалади".
Статистик баҳолар:
FlashScore – 7.2 балл
SofaScore – 7.1 балл
Қизиқ факт: Бугунги ўйинда рақиб бўлган Ҳусанов ва Дансо аввалроқ "Ланс" жамоаси ҳимоясида ёнма-ён ўйнаган. Ҳусанов кўп нарсани айнан австриялик ҳимоячидан ўрганган ва Дансо доимо уни қўллаб-қувватлаган. Шу сабабли, Ҳусанов учрашув якунида айнан у билан либос алмашгани бежиз эмас.
