16:31 / 27.02.2025
850

Ранери: “Шомуродов асосий таркибга лойиқ”

Ранери: “Шомуродов асосий таркибга лойиқ”
Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи Клаудио Ранери украиналик ҳужумчи Артём Довбикнинг жароҳати туфайли Элдор Шомуродовнинг асосий таркибга киритилиши ҳақида фикр билдирди, деб RomaPress хабар берди.

“Мен футболчиларимни майдонга тушириш борасида ҳеч қачон иккиланмаганман. У хоҳ Элдор бўлсин, хоҳ Артём – ҳар бири жамоага фойда келтиришни истайди. Танлов қилиш доим қийин. Агар таркиб борасида хато қилсам ҳам, бу муаммо эмас. Чунки жамоамиздаги барча футболчилар ўйинга астойдил тайёргарлик кўради,” – деди Ранери.

Ўзбекистонлик футболчи январь ойида жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай, заҳирадан тушиб, ишончли ўйин кўрсата бошлади. Сўнгги баҳсларда у асосий таркибда ҳаракат қилмоқда ва жамоаси учун муҳим голлар урмоқда. Италия чемпионати 26-турида “Монца”га қарши ўйинда Шомуродов жамоасининг биринчи голига ассист берди, иккинчи голни эса ўзи киритди.

Маълумот учун, “Рома” Италия А серияси 26-туридан сўнг 40 очко билан 9-ўринда бормоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт