07:20 / 28.02.2025
467

Дунёнинг энг яхши 10 нафар ҳужумчилари маълум қилинди

Дунёнинг энг яхши 10 нафар ҳужумчилари маълум қилинди
Британиянинг машҳур FourFourTwo нашри ҳозирги вақтдаги дунёнинг энг яхши ҳужумчилари рейтингини эълон қилди.

Фото: Спортбибле
FourFourTwo нашри ҳозирги пайтдаги дунёнинг энг яхши 10 нафар ҳужумчилари рейтингини эълон қилди. Унга кўра “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи поғонага “Ньюкасл” форварди Александер Исак, учинчи ўринга эса “Барселона” футболчиси Роберт Левандовски жойлашди.

FourFourTwo рейтинги бўйича дунёнинг энг яхши 10 ҳужумчиси:
1. Ҳарри Кейн (“Бавария”);
2. Александер Исак (“Ньюкасл”);
3. Роберт Левандовски (“Барселона”);
4. Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”);
5. Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”);
6. Виктор Дёкереш (“Спортинг”);
7. Лаутаро Мартинес (“Интер”);
8. Виктор Осимҳен (“Галатасарой”);
9. Хулиан Алварес (“Атлетико Мадрид”);
10. Олли Уоткинс (“Астон Вилла”).

Нашр ушбу рейтингни тузишда футболчиларнинг сўнгги мавсумлардаги статистикаси, жамоага қўшган ҳиссаси, индивидуал ютуқлари ва умумий ўйин натижаларини ҳисобга олган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дунёнинг энг яхши 10 нафар ҳужумчилари маълум қилинди