date
views 6 288

"Ал-Оруба" "Ал-Наср"ни мағлуб этди ва муҳим ғалабага эришди

"Ал-Оруба" "Ал-Наср"ни мағлуб этди ва муҳим ғалабага эришди
Саудия Арабистони чемпионатининг бугунги учрашувида "Ал-Оруба" ўз майдонида "Ал-Наср" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда ғалаба голларини Умар ас-Сума (40-дақиқада) ва Йохан Берг Гудмундссон (65-дақиқада) киритди. "Ал-Наср"нинг ягона голига 51-дақиқада Наваф Бушал муаллифлик қилди.

Статистик маълумотларга кўра, "Ал-Наср" тўпни 72% назорат қилди ва дарвозага 22 та зарба йўллади, бироқ фақат битта гол ура олди. "Ал-Оруба" эса 7 та зарба билан 2 та гол киритишга муваффақ бўлди. Жамоалар ўртасидаги фарқ паслар сонида ҳам сезиларли бўлди: "Ал-Наср" 605 та аниқ пас оширди, "Ал-Оруба" эса бор-йўғи 250 та.

Мазкур натижа "Ал-Оруба"ни турнир жадвалида 11-ўринга кўтариб қўйди. "Ал-Наср" эса 23 та ўйиндан кейин 47 очко билан 3-ўринда қолмоқда. Пешқадамликни "Ал-Иттиҳод" (56 очко) ва "Ал-Ҳилал" (54 очко) жамоалари эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ал-Оруба" "Ал-Наср"ни мағлуб этди ва муҳим ғалабага эришди