13:30 / 01.03.2025
845

"Плимут" билан ўйин олдидан Гвардиоланинг фикрлари

"Плимут" билан ўйин олдидан Гвардиоланинг фикрлари
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Кубоги 1/8 финали доирасида "Плимут"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. Мураббий бундай учрашувларнинг хавфли бўлишини таъкидлади.

"Чемпионшипда стандарт вазиятлар – асосий қурол. АПЛ ҳам бу борада улардан ўрганиши мумкин. Улар олдинда жуда агрессив тарзда ҳимояланади. Чемпионшип, 1 ва 2-лигаларда стандарт вазиятлар катта устунлик беради. "Плимут" янги мураббий қўл остида анча яхши натижалар кўрсатмоқда. Охирги 10-11 ўйинда улар фақат уч марта мағлуб бўлди", – деди Гвардиола.

"Ман Сити" устозининг таъкидлашича, "Плимут" ушбу турнирда "Ливерпул"ни мағлуб этган.

"Шу сабабли жуда оғир баҳс кутяпман. Ўз майдонимизда ўйнашимиз кичик бир устунлик, аммо биз бундай ўйинлар хавфли бўлишини биламиз. Бу жамоалар ўз услубида жуда кучли. Агар улар ўз кучли жиҳатларини кўрсата олса ва бизни бу борада ортда қолдирса, қийинчиликлар бўлиши аниқ", – дея қўшимча қилди испан мутахассис.

Учрашув бугун, 1-март куни соат 22:45 да бошланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт