06:31 / 02.03.2025
13 531

FIDE рейтинги янгиланди

FIDE рейтинги янгиланди
FIDE рейтингларни март ойи учун янгилади. Унга кўра, Магнус Карлен етакчиликни сақлаб қолди.

Норвегиялик гроссмейстерда 2833 рейтинг очко мавжуд. Иккинчи ўринни эса 2802 очко билан Ҳакару Накамура эгаллади. Ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу 2787 рейтинг очкоси билан кучли учликда.

Янгиланган рейтингнинг ТОП-100лигидан 5 нафар ўзбекистонлик шахматчи жой олган:

6. Нодирбек Абдусатторов — 2773
29. Жавоҳир Синдаров — 2707
49. Рустам Қосимжонов — 2675
51. Шамсиддин Воҳидов — 2670
71. Нодирбек Якуббоев — 2654

20 ёшгача қизлар кучли юзлигидан 3 нафар ҳамюртимиз жой олган:

11. Афруза Ҳамдамова — 2350
41. Умида Омонова — 2241
90. Каримова Гулдона — 2160

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт