
Кеча "Бетис"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти ўз фикрлари билан бўлишди.
"Ёмон ўйин. Ўйинни яхши бошлагандик, кейин эса бу темпни сақлаб қола олмадик. Рақиб устидан назоратни йўқотиб қўйдик, улар эса ҳақли ғалабага эришишди. Бу қаттиқ зарба, биз бу ҳолатга реакция кўрсатишимиз керак. Мавсумнинг бу қисмида мағлуб бўлиш оғир, чунки ҳамма жамоалар ҳаракат қилишмоқда. Биринчи бўлимда кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Бугун ҳам "Бетис"нинг биринчи голи уларни ўйинга қайтарди", - дейди Карло Анчелотти.
Маълумот учун, айни пайтда Ла Лига жадвалини 56 очко билан "Атлетико" бошқармоқда. "Реал" ва "Барса"да 54 тадан очко бор, аммо каталонияликларда битта заҳира ўйини бор. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.