
Шанба оқшомида Испания футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият ҳақида ушбу мақола орқали маълумотга эга бўласиз.
«Бетис» – «Реал» – 2:1
Голлар: Кардозо 34, Иско 54 пен – Браим Диас 10.
«Бетис»: Адриан, Родригес, Льоренте, Бартра, Сабали (Бакамбу, 81), Алтимира (Натан, 90), Кардозо, Родригес (Чими Авила, 71), Иско, Антони, Эрнандес (Руибаль, 81), Вьейтес, Гонсалес, Натан, Перро, Руибаль, Форнальс, Флорес, Чими Авила, Бакамбу
«Реал»: Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 85), Алаба (Камавинга, 59), Рюдигер, Васкес, Браим Диас (Гюлер, 59), Тчуамени, Модрич, Винисиус Жуниор, Мбаппе (Эндрик, 75), Родриго, Лунин, Гонсалес, Фран Гарсия, Асенсио, Камавинга, Гюлер, Андрес, Эндрик
«Реал» «Бетис» майдонида мутлақо ҳақли равишда ютқазди. Амалдаги чемпионлар учун энг аламлиси бунда ҳал қилувчи ролни Иско бажаргани бўлди. У эса ҳиссиётларини яшириб ўтирмади.
Андалусияликлар учун ўйин тезкор гол ўтказиб юбориш билан бошланганди. Мбаппе ҳал қилувчи ишни бажарган ҳужумда Браим Диас Мендининг пасидан кейин дарвозани ишғол этди. Кейин эса катта саҳнага Иско чиқди. Унинг бурчакдан оширган узатмасидан кейин Кардосо ҳисобни тенглаштирди, иккинчи бўлимда Рюдигер жарима майдони ичида қилган фолдан кейин эса — мадридликларнинг собиқ футболчиси пенальтидан ғалаба голини уриши билан якунланди. Шундай қилиб Пеллегрини ўнинчи уринишда «Реал»ни Ла лигада мағлуб эта олди, Карло Анчелотти «Бетис»га илк бор мағлуб бўлди. Аммо булар «Барселона»нинг бугунги ўйинда ғалаба қозониш орқали яккапешқадамга айланиб олиши мумкинлиги олдида ҳеч нарса эмас.
«Атлетико» – «Атлетик» – 1:0
Гол: Хулиан Алварес 66.
«Атлетико»: Облак, Галан, Лангле, Ле Норман, Молина, Лино (Галлахер, 59), Барриос (Хименес, 69), Де Поль, Симеоне (Льоренте, 58), Серлот (Алварес, 59), Гризманн (Корреа, 63)
«Атлетик»: Унаи Симон, Берчиче, Йерай Альварес, Вивиан, Горосабель, Хаурегисар (Весга, 81), Руис де Галаррета (Прадос, 64), Уильямс, Унаи Гомес (Гурусета, 63), Уильямс, Беренгер (Саннади, 77).
Тўғри, «Барса» ҳали чўққига қайтган «Атлетико»ни қувиб ўтиши керак бўлади. «Матрасчилар»га заҳира ўриндиғи кенглиги қўл келди, Чемпионлар Лигаси ўйини олдидан дам берилган Хулиан Алварес иккинчи бўлимда майдонга тушди ва ўзининг одатий ишини бажарди. Унинг голи Диего Симеоне жамоасидаги жокерлар учун ўн олтинчи гол бўлди. Аргентиналик мутахассис
«Метрополитен»даги дарвоза устуни ва тўсинидан ҳам миннатдор бўлиши керак. Улар икки марта мадридликларни қутқариб қолди. Энди бугун «Барселона» жавоб юришини амалга оширади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар