
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Тоттенхэм” майдонидан кичик ҳисобдаги ғалаба билан қайтган “Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашдаги позициясини мустаҳкамлаб олди.
- Жорий мавсум жароҳатлар ва таркибдаги бошқа муаммолар туфайли “шаҳарликлар” учун анча қийин кечмоқда. Шунга қарамай, жанговар жамоа шакллантириш ишлари бошлаб юборилди. Январда амалга оширилган катта трансферлар ҳозирдан ўз кучини кўрсатмоқда.
“Манчестер Сити” мухлислари янги келганлар орасида Абдуқодир Ҳусановнинг салоҳиятини юқори баҳоламоқда ва “Тоттенхэм”га қарши учрашувдан кейин жамоада ҳали узоқ йиллар хизмат қиладиган янги сардор пайдо бўлаётганини таъкидлашяпти, - деб ёзмоқда нуфузли манбалардан бири – manchestercity.news портали эксперти Жузеппе Лабелларте.
“Манчестер Сити” мухлисларининг ижтимоий тармоқларда Абдуқодир Ҳусанов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қиламиз.
“Абдуқодир Ҳусанов ўйинлар давомида салоҳияти ва даражаси юқори эканини намойиш қилмоқда”.
* * *
“Умуман олганда ўзбек футболчиси яхши ўйнаяпти ва унинг ҳали ёш экани янада ўсиши мумкинлигидан далолат беради”.
* * *
“Ҳусанов футбол ўйнаш учун Манчестердан Лондонга пиёда келишга тайёр”.
* * *
“Ҳусанов “шаҳарликлар” бўлажак сардори. Биз мухлислар ҳамма футболчилар ҳам айнан Абдуқодирдек ҳаракат қилишини истаймиз”.
* * *
“Ҳусанов бу ерга ҳурмат-эътибор қозонишни кўзлаб эмас, футболни қандай ўйнашни кўрсатиш учун келган”.
* * *
“У ортиқча ҳаракатлардан холи, бор диққатини ҳақиқий футбол ўйнашга қаратган. Бу футболчида яқин келажакда “Сити”нинг энг ёрқин юлдузи бўлиш учун барча имкониятлар етарли”.
* * *
“Ҳусановнинг ўйини, темпи, тезкорлиги, фойдали паслари мени ҳайратга соляпти. У жамоамиз келажаги”.
* * *
“Аввал ҳам айтганман, яна қайтараман: Абдуқодир Ҳусанов келажакда “Олтин тўп” соҳибига айланади”.
* * *
“Ҳусанов бизнинг монстрга айланди, буни кўриб турибмиз. Келажакда жамоа афсонаси ҳам бўлади”.
* * *
“Ҳусанов узоқ йиллар “Манчестер Сити” сардори бўлиши керак”.
* * *
“Ҳусановнинг билагида сардорлик боғичи бор ёки йўқлигидан қатъи назар, майдондаги эркаклар орасида ҳақиқий етакчи бўлиб қолаверади”.
Таъкидлаш жоизки, 20 январь куни “Ланс”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган Абдуқодир Ҳусановнинг “шаҳарлик” ашаддий фанатлари меҳри ва эътиборини қозониш учун атиги бир ой кифоя қилди холос. Бу вақт ичида легионеримиз Премьер-лига, Англия кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами бешта учрашувда майдонга тушиб, юқори даражада ўйин намойиш қилди.
Ҳар бир учрашувдан кейин Абдуқодир Ҳусановнинг маҳоратини юқори баҳолаётган рақиб жамоалар футболчилари ҳам ўзбек футболчини зўр ўйин билан табрикламоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар