
Криштиану Роналдунинг Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Истиқлол" жамоасига қарши учрашувда иштирок этмаслиги футбол ишқибозлари орасида катта қизиқиш уйғотди. "Ан-Наср" клуби учрашув учун қайдномани эълон қилганида, унда португалиялик юлдузнинг исми кўринмади. Бу эса кўплаб мухлисларда турли тахминлар ва саволлар пайдо қилди.
"RMC Sport" нашрининг маълумотига кўра, Роналдунинг Эронга бормагани 2023 йилда содир бўлган воқеа билан боғлиқ. Ўшанда машҳур футболчи оёқлари билан расм чизадиган ногирон эронлик мухлисага миннатдорчилик билдириб, уни қучоқлаб ўпган эди. Лекин Эрон қонунларига кўра, турмуш ўртоғи бўлмаган аёлга нисбатан бундай муносабат номақбул ҳисобланади. Бундай ҳолат зино деб баҳоланиб, жазо сифатида қамоқ ёки 99 қамчи уриш ҳукми чиқарилиши мумкин.
Айни шу сабаб Роналду хавфсизлик нуқтаи назаридан Теҳронга сафар қилмагани тахмин қилинмоқда. Ушбу баҳсли вазият унинг нафақат ушбу ўйинда, балки Эрондаги бошқа учрашувларда ҳам иштирок этишига таъсир кўрсатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду "Персеполис" клубига қарши ўйинда ҳам қайдномага киритилмаган эди. Бу эса унинг Эрондаги ўйинларда иштирок этиши масаласини янада мураккаблаштиради.
Футбол дунёсида бундай вазиятлар кам учрайди, аммо Роналдунинг мухлислари унинг хавфсизлиги ҳамда келажакдаги ўйинларда тўлиқ иштирок этишига умид қилишмоқда. "Ан-Наср" жамоаси эса ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар