Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув кичик ҳисобда ҳамюртларимиз ғалабаси билан якунига етди.
Самвел Бабаян ушбу учрашувни уч таянч ярим ҳимоячиси билан бошлашга қарор қилди. Марказда яқинда термага таклиф этилган Вадим Афонин билан бирга Одил Аҳмедов ва Отабек Шукуровлар майдонга тушдилар.
Шундай бўлсада Иордания терма жамоаси хавфли вазиятлар яратишда анча яхши ўйин кўрсатди. Айниқса 12-дақиқада ташкил этилган ҳужум анча хавфли чиқди ва дастлабки зарбани Александр Лобанов амаллаб бартараф этган бўлса, кейинги зарба дарвоза устунига тегиб қайтди.
Учрашув тақдирини эса 45-дақиқада Игорь Сергеев томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Энди Самвел Бабаян шогирдлари 15 ноябрда ЖЧ-2018 саралашида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушадилар.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Иордания — 1:0
Гол: Сергеев (45)
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Вадим Афонин, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Сервер Жепаров, Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев.
Иордания: Алфитиани, Алдмайри, Зафахреҳ, Ҳаттоб, Алравашдеҳ, Баҳит, Ҳасан, Алмуржон, Амара, Равшдеҳ, Солиҳ “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди