
"Аллианц Арена" стадионида ўтказилган Чемпионлар Лигаси 1/8 финал илк учрашувида "Бавария" "Байер"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Гарри Кейн (9', 75' пенальти) дубль қайд этди, яна бир голни Жамал Мусиала (54') урди. "Байер" футболчиси Норди Мукиеле 62-дақиқада қизил карточка олди.
Ўйин статистикаси:
• Зарбалар: Бавария – 17, Байер – 3
• Дарвоза томон зарбалар: Бавария – 6, Байер – 1
• Тўп назорати: Бавария – 65%, Байер – 35%
• Узатмалар: Бавария – 556, Байер – 307
• Узатмалар аниқлиги: Бавария – 86%, Байер – 75%
• Фоллар: Бавария – 13, Байер – 9
• Бурчак зарбалари: Бавария – 5, Байер – 1
"Бавария" устунликни тўлиқ қўлга олиб, жавоб ўйини олдидан ишончли натижага эришди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар