06:04 / 06.03.2025
1 902

Клаудио Ранери: "Довбик? Менда умид пайдо бўлди"

Клаудио Ранери: "Довбик? Менда умид пайдо бўлди"
6-март куни Европа Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида "Рома" ва "Атлетик" Бильбао жамоалари тўқнаш келади. Рим клуби бош мураббийи Клаудио Ранери муҳим учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди:

"Уларнинг ҳужум чизиғида тезкор ва кучли футболчилар бор, шунингдек, Европада энг яхши дриблингга эга жамоалардан бири. Ўйин жуда қийин бўлади, лекин биз ҳам рақиб учун шундай шароит яратамиз. Бизнинг устунлигимиз – ўз стадионимизда ўйнаш, лекин ҳушёр бўлишимиз керак."

"Дибала яхши формада бўлса, натижага катта таъсир қилади. У майдонда бошқалар кўрмаган нарсаларни кўради ва ҳар бир ҳаракатини ҳис қилади. Паулу ўз ҳиссаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини тушунади."

"Довбик? Албатта, у 100% тайёр эмас. "Атлетик"га қарши ўйиндан олдин атиги бир марта машғулот ўтказди. Аммо олдинги ўйинда унинг гол уриб, қандай нишонлаганини кўрдим. Шу боис менда умид бор – ҳаммаси жойида бўлса керак."

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт