13:03 / 06.03.2025
72

"Бавария" ўз майдонида, "Барселона", "Интер" ва "Ливерпуль" сафарда ғалаба қозонди (видео)

"Бавария" ўз майдонида, "Барселона", "Интер" ва "Ливерпуль" сафарда ғалаба қозонди (видео)
ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки ўйинлар доирасидаги ПСЖ — "Ливерпуль", "Бавария" — "Байер" ва "Бенфика" — "Барселона" қарама-қаршиликлари бўлиб ўтди.

УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг илк беллашувида ПСЖ "Ливерпуль"га аламли мағлубиятга учради. Сабаби, учрашувни устунлик билан ўтказган парижликлар сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлуб бўлишди.

ПСЖ — Ливерпул 0:1
Гол
: Эллиот (87).
ПСЖ — Доннарумма, Маркинос, Пачо, Ҳакими, Мендеш, Витиня, Руис (Заир-Эмери, 78), Невеш, Барколя (Дуэ, 66), Дембеле, Кварацхелия (Рамуш, 78).
Ливерпул — Алиссон, Александер-Арнолд, Конате, ван Дейк, Робертсон, Гравенберҳ (Эндо, 79), Собослаи, Мак Аллистер, Диас (Жонс, 67), Салоҳ (Эллиот, 86), Жота (Нунес, 67).
Огоҳлантиришлар: Маркинос (38), ван Дейк (70).

Беллашувда қайд этилган статистика билан танишинг:
Тўпни назорат қилиш: 70 % - 30 %
Умумий зарбалар: 27 – 2
Дарвоза томон аниқ зарбалар: 10 – 1
Фойдаланилмаган голли имкониятлар: 3 – 1
Блокланган зарбалар: 9 – 0
Паслар: 694 – 295
Аниқ паслар: 630 (91 %) – 220 (75 %)
Қоида бузилишлар: 3 – 7
Оффсайдлар: 3 – 0
Бурчак зарбалар: 14 – 2
Хг: 1.82 - 0.27
Беллашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эса мерсесайдликлар посбони Алиссон Бекер деб топилди.

Маълумот ўрнида, жавоб беллашуви 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Дастлабки баҳсда "Бавария" ўз уйида "Байер"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Кейн бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг 61-дақиқасида Мусиала ҳисобни 2:0га етказиб қўйди. Тўқнашувнинг 75-дақиқасида эса англиялик форвард пенальтидан фойдаланиб, дубл қайд этди.

Бавария — Байер 3:0
Голлар
: Кейн (9, 75 пеналти), Мусиала (54).
Бавария — Нойер (Урбиг, 58), Лаймер (Станишич, 68), Упамекано, Ким (Дайер, 89), Дэвис, Киммих, Горетцка (Палиня, 89), Олисе, Мусиала, Коман (Сане, 68), Кейн.
Байер — Ковар, Эрмосо, Та, Инкапиэ, Мукиеле, Паласиос, Жака (Гарсия, 81), Грималдо (Буэндиа, 87), Фримпонг (Артур, 81), Виртц (Шик, 81), Адли (Тапсоба, 68).
Огоҳлантиришлар: Мукиеле (39), Лаймер (39), Гортецка (51), Тапсоба (74), Та (75).
Четлатиш: Мукиеле (62).

Илк беллашувда "Барселона" Лиссабонда "Бенфика" устидан 1:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Биринчи бўлимда испаниялик ҳимоячи ҳисобланган Кубарси қизил карточка билан жазоланди. Учрашувнинг 61-дақиқасида эса Рафинья ўйиндаги ягона голни киритди.

Бенфика — Барселона 0:1
Гол
: Рафиня (61).
Бенфика —Трубин, Араужо (Дал, 57), Силва, Отаменди, Фернандес, Кўкчу (Санчес, 84), Эурнснес, Баррейро (Белотти, 70), Актуркўғли, Шелдеруп (Рего, 70), Павлидис (Кабрал, 84).
Барселона — Шесни, Кунде, Кубарси, Мартинес, Балде, Де Йонг (Касадо, 79), Педри, Олмо, Рафиня, Ямал (Торрес, 56), Левандовски (Мартин, 79).
Огоҳлантиришлар: Баррейро (45), Мартинес (45+2), Силва (45+5), Фернандес (73), Рего (90+1).
Четлатиш: Кубарси (22).

Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг дастлабки беллашувида "Интер" "Фейенорд" устидан 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Тюрам ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Мартинесни ҳисобни 2 тага етказиб қўйди.

Фейеноорд — Интер 0:2
Голлар
: Тюрам (38), Мартинес (50).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Зелински (65).
Фейеноорд — Велленройтер, Митчелл, Белен, Ҳанцко, Буэно, Модер, Смал, Пайшао, Ҳаж Муса, Усмон, Карранза (Уэда, 59).
Интер — Мартинес, Павар, де Врей (Биссек, 72), Ачерби, Бастони, Думфрис, Барелла (Фраттези, 72), Аслани (Чалхонўғли, 81), Зелински, Мартинес (Арнаутович, 81), Тюрам (Торимий, 62).
Огоҳлантиришлар: Митчелл (68), Велленройтер (71), Бастони (74), Усмон (76).

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт