
"Стадио Олимпико"да бўлиб ўтган Европа Лигаси 1/8 финал илк учрашувида "Рома" драматик тарзда "Атлетик"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Уй меҳмонлари 50-дақиқада Иняки Уильямс голи билан ҳисобни очишди. Аммо 56-дақиқада Анхелиньо жавоб голини урди. Учрашувнинг 90+3-дақиқасида Элдор Шомуродов ғалаба голини киритиб, "Рома"га муҳим устунликни таъминлади!
Ўйин статистикаси:
• Зарбалар: Рома – 12, Атлетик – 16
• Дарвоза томон зарбалар: Рома – 5, Атлетик – 1
• Тўп назорати: Рома – 59%, Атлетик – 41%
• Узатмалар: Рома – 554, Атлетик – 376
• Узатмалар аниқлиги: Рома – 84%, Атлетик – 80%
• Фоллар: Рома – 12, Атлетик – 15
• Бурчак зарбалари: Рома – 1, Атлетик – 3
"Рома" жавоб учрашуви олдидан устунликка эга бўлди, Элдор Шомуродов эса ўйин қаҳрамонига айланди!
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар