03:09 / 07.03.2025
6 047

Элдор Шомуродовнинг сўнгги зарбаси: "Рома" драматик ғалабага эришди (Видео)

Элдор Шомуродовнинг сўнгги зарбаси: "Рома" драматик ғалабага эришди (Видео)
"Стадио Олимпико"даги Европа Лигаси 1/8 финал учрашуви ҳақиқий драматик руҳда кечди. "Рома" ва "Атлетик" ўртасидаги тўқнашув сўнгги дақиқаларгача жуда кескин давом этди.

Меҳмонлар 50-дақиқада Иняки Уильямснинг голи билан ҳисобни очишди, аммо 56-дақиқада Анхелиньо ҳисобни тенглаштирди. Аммо энг муҳим воқеа охирги дақиқаларда рўй берди! Қўшиб берилган вақтнинг 90+3-дақиқасида Элдор Шомуродов жамоаси учун ғалаба голини уриб, "Рома"га муҳим устунликни таъминлади. Ўзбекистонлик футболчининг бу голи мухлислар учун ҳақиқий байрамга айланди.

Шомуродовнинг бу голи "Рома"га жавоб учрашуви олдидан муҳим устунлик берди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт