Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси сардори Неймар ЖЧ-2018 саралашининг 11-турида Аргентинага қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда терма жамоаси сафидаги 50-голини урди. Энди у бразилияликларнинг афсонавий футболчилари Пеле, Роналдо ва Ромарио қаторида терма жамоа учун 50 гол урган футболчи бўлди.
Неймар аргентиналикларга қарши учрашувнинг 45-дақиқасида ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Қайд этиш керакки, Неймар Бразилиянинг охирги 4 учрашувида 3та гол урди ва 5та голга тўп узатди.
Неймар 50та голини терма жамоадаги 74 учрашувда уришга улгурди. Терма жамоа учун 50тадан ортиқ гол урганлар учлиги қуйидагича: Биринчи - Пеле (77 гол, 91 учрашув), иккинчи - Роналдо (62 гол, 98 учрашув), учинчи - Ромарио (55 гол, 70 учрашув).
Бразилияликлар бу ғалабадан кейин гуруҳда 24 очко билан етакчилик қилмоқда. Аргентина 16 очко билан олтинчи ўринда ва жамоа мундиалга йўлланма берувчи ўринлардан ташқарида қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди