
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Миллий терма жамоамиз аъзоси ушбу соврин учун Эрлинг Холанд ва Йошко Гвардиол билан кураш олиб борди.

Ушбу танловга хорижлик мухлисларнинг фикрлари жуда қизиқ бўлди. Энг асосийси шуки, клубнинг Х (твиттер) тармоғидаги пост тагида ҳеч бир хорижлик футбол ишқибозлари ўйинчимиз ҳақида ҳеч қандай ёмон сўз айтишмаган. Яъни у бу совринга лойиқ эмас эди, деб ҳеч ким фикр қолдирмаган.
Қуйида мухлисларнинг табриклари, қўллаб-қувватлашлари ва фикрлари билан танишишингиз мумкин:
- "Ҳусанов бунга ҳақли, лойиқ эди"
- "Тезкор ва мустаҳкам ҳимоячи"
- "Бизнинг янги ўзбекистонлик жангчимиз"
- "Бу совринни энг ҳақли футболчи қўлга киритди"
- "Ҳимоячи жуда зўр даражада ўсмоқда"
- "Сити" мухлислари кундан-кунга Абдуқодирни яхши кўриб боришмоқда"
- "Шак-шубҳасиз энг асосий фаворит"
- "Жамоага энг катта таъсир ўтказган футболчи ушбу совринга лойиқ эди"
- "Ак45га омад тилайман, у лойиқ эди"
- "УзБекенбауер"
- "Мутлақ супер юлдуз ҳимоячи етишиб чиқмоқда"
- "Абдуқодир Ҳусанов Виржил ван Дейкдан яхшироқ"
- "Ҳусанов ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан шаҳарни ўзига жалб қилди"
- "Мен албатта у учун овоз бердим, чунки у лойиқ эди"
- "Офарин Абдуқодир, шундай ўйнашда давом этинг, сиз бундан улканларига ҳам лойиқсиз"
- "У майдонда ҳаракат қилган барча учрашувда ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди, қойил"
- "Соврин ўз эгасини топди"
- "Бизнинг янги қаҳрамонимиз ҳисобланган Ҳусановни Аллоҳим қўлласин"
- "Абдуқодирни табриклаймиз, бизнинг энг камтар футболчимиз"
- "У биринчи ойдаёқ буни исботлади, унинг исмини эслаб қолинг"
- "У қаттиқ ишлашда давом этиб, бу совринга эга чиқди"
- "Манчестер Сити"нинг янги девори"
- "Келажакдаги буюк футболчининг илк кичик соврини"
- "Ҳозирги кунда бутун дунё Ўзбек ҳимоячисини кузатиб бормоқда, унга омад тилайман" - дея қисқа таърифлар бериб ўтиб, 21 ёшли ҳимоячимизга омад тилаган ҳолда, қўллаб-қувватлашди.
Бундан ташқари, деярли барча мухлислар Ҳусанов бунга лойиқ эди, энг ҳақли футболчи бу мукофотни қўлга киритди, деб ўз фикрларини қолдиришган. Шу билан бирга, бир инсон Ҳусановга 2 миллион овоз берилганини ҳам таъкидлаб ўтиб, ҳайратланаётган стикерни қўйди. Айтиб ўтганимиздек, "Сити" ва футбол фанатлари ушбу соврин энг ҳақли инсонга берилганини ёзиб, ҳеч қандай қарши гаплар айтишмаган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур барча мухлисларнинг фикрлари "Манчестер Сити"нинг расмий Х (твиттер) саҳифасидан олинди.
Маълумот ўрнида, миллий терма жамоамиз етакчиси февраль ойида "Лейтон Ориент", "Ньюкасл Юнайтед", "Реал Мадрид", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм"га қарши баҳсларда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйишга ҳам улгурди.




Бундан ташқари, бир неча кун олдин клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам Ҳусановсиз Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун ва Англия кубогида чемпионлик учун кураша олмаслигини айтиб ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар