
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоадаги келажаги ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, унинг тақдирини фақат клуб раҳбарияти ҳал қилади.
«Мен ҳеч қачон ўз хоҳишим билан кетмайман – буни фақат президент ҳал қилади. Эрта ёки кеч бу содир бўлади», – деди италиялик мутахассис актёр Жакомо Пореттининг подкастида.
Анчелоттининг 2026 йилгача «Реал» билан шартномаси мавжуд бўлишига қарамай, матбуотда унинг ўрнига келиши мумкин бўлган номзодлар муҳокама қилинмоқда. Хусусан, «Реал» раҳбарияти «Байер» клубини муваффақиятли бошқариб келаётган Хаби Алонсони жамоага олиб келишни кўриб чиқаётгани хабар қилинмоқда.
26-турдан сўнг «Реал» 54 очко тўплаган ҳолда Ла Лига жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар