
Ўзбекистон шахматчилари яна бир нуфузли мусобақада зафар қучди! Ўзбекистонлик иқтидорли гроссмейстер Нодирбек Якуббоев Чехия пойтахти Прагада ўтказилган Prague International Chess Festival халқаро турнирида чемпионликни қўлга киритди.
Мукаммал юриш – мағлубиятсиз чемпионлик
Челленжерс гуруҳи доирасида қатнашган ҳамюртимиз турнир давомида бирор марта мағлубиятга учрамади. 9 тур мобайнида у 7 очко тўплаб, рақибларини ортда қолдирди. Якуний турда Жонас Бжерре устидан қозонган ғалаба Якуббоевга чемпионликни таъминлади.
Чемпионлик билан бирга Masters гуруҳига йўлланма!
Нодирбек Якуббоев учун бу ғалаба нафақат соврин, балки шахмат оламидаги яна бир юқори босқичга қадам ташлаш имконини ҳам берди. 2026 йилда ўтказиладиган Prague International Chess Festival’нинг энг нуфузли “Masters” гуруҳида иштирок этиш йўлланмаси айнан шу муваффақият орқали қўлга киритилди.
Якуббоевнинг жаҳон рейтинги ошиб бормоқда
Шахматдаги юқори натижалар Нодирбек Якуббоевнинг шахсий рейтингида ҳам ўз аксини топди. Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) февраль ойи рейтингини янгилаганида, ўзбекистонлик гроссмейстер 2654 рейтинг билан 71-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон шахматчилари – жаҳон миқёсидаги куч!
Нодирбек Якуббоевнинг бу ғалабаси ўзбек шахмат мактабининг жаҳонда тобора кучайиб бораётганини яна бир бор исботлади. Яқин йиллар ичида ҳамюртимиз янада катта мусобақаларда зафар қучишига ишончимиз комил!
Табриклаймиз, Нодирбек! Бу ғалаба янги зафарлар учун катта қадам! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар