
Испания Ла Лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган «Барселона» – «Осасуна» учрашуви олдидан ҳар икки жамоа асосий таркибини эълон қилди.
Ҳанс Флик шогирдлари 4-2-3-1 тактик схемасида майдонга тушади. Дарвозани Войцех Шченсни қўриқлайди, ҳимояда – Жюль Кунде, Эрик Гарсия, Пау Кубарси ва Жоан Мартин ҳаракат қилади. Ярим ҳимояда Гави ва Дани Олмо, ҳужумкор ярим ҳимоя чизиғида эса Ламин Ямал, Ферран Торрес ва Рафинья майдонга тушади. Ҳужум марказида эса Марк Касадо ҳаракат қилади.
«Осасуна» бош мураббийи Висенте Морено Перис жамоасини 5-4-1 тактикасидан фойдаланиб жойлаштирган. Дарвозада Серхио Эррера, ҳимоя чизиғида Брентонес, Эррандо, Катена, Боймо ва Аресо жой олган. Ярим ҳимояда Сарагоса, Муњос, Монкайола ва Рубен Гарсия, ҳужум марказида эса Анте Будимир ҳаракат қилади.
Учрашув «Олимпик» стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан 01:00 да старт олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар