02:49 / 09.03.2025
247

«Интер» «Монца»ни мағлуб этди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади

«Интер» «Монца»ни мағлуб этди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади
Серия Анинг 28-туридан ўрин олган «Интер» – «Монца» учрашуви жуда қизғин ўтди ва 3:2 ҳисоби билан миланликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 32-дақиқасида Самуэле Биринделли «Монца»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 44-дақиқада эса Балде Кейта жамоаси учун иккинчи голни киритди. Бироқ «Интер» биринчи бўлим охирида (45+1) Марко Арнаутович орқали жавоб голини урди.

Иккинчи таймда «Интер» устунлик қилди ва 64-дақиқада Хақон Чалҳаноғлу ҳисобни тенглаштирди. 77-дақиқада эса Йоргос Кирякўпулос ўз дарвозасига автогол киритиб, «Интер»га муҳим ғалабани таъминлади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Интер» 61 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди, «Монца» эса 14 очко билан охирги (20) ўринда қолмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Интер» «Монца»ни мағлуб этди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади