
Қишки трансферлар вақтида “Ланс” жамоасидан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини футбол муҳлисларининг диққатини ўзига жалб қилмоқда. 21 ёшли ўзбек ҳимоячиси Англия футболига жуда тез мослашди ва жамоадаги ўрни мустаҳкамланди. Абдуқодир мунтазам бошланғич таркибда майдонга тушмоқда ва ҳар бир учрашувни юқори савияда ўтказиб, эътироф этилмоқда.
Ҳусановнинг фаол ва ишончли ўйини “Манчестер Сити”нинг ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ёпишга ёрдам бермоқда. Жамоа “Ноттингем Форест”га қарши ўйинда, 28-тур доирасида қимматли уч очкодан айрилган бўлса-да, Абдуқодирнинг ҳимоядаги таъсири сезилган. 83-дақиқада, Абдуқодир Ҳусанов қўриқлаган ҳудуддан ўтолмаган Каллум Хадсон-Одои, Йошко Гвардиолни орқада қолдириб, Эдерсон дарвозасини ишғол қилди.
Шунга қарамай, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг мағлубиятига қарамай, Абдуқодир Ҳусанов ва Рубен Диашнинг яхши ўйинларини эътироф этди: "Икки марказий ҳимоячимиз жуда зўр ўйнадир! Бизда бошқа марказий ҳимоячилар қолмаган. Лекин Абдуқодир Ҳусанов ва Рубен Диаш майдондалигида биз жуда сифатли ўйнаяпмиз."
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”га келганидан кейин Премьер-лига, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида еттита учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажариш билан бирга, бир гол ҳам урган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодирнинг “Манчестер Сити”даги ҳар бир учрашувини томоша қилиб, унинг ишлари яхши эканини айтиб ўтди: "Ҳусанов билан яқин дўстмиз. Терма жамоа йиғинларида ҳам бир хонада турамиз. Тез-тез хабарлашамиз. Унинг ишлари жойида эканини айтишим мумкин. Ҳар ҳолда, дунёнинг энг қийин чемпионатларидан бирида, устига-устак “Манчестер Сити”дек клубда ўзини кўрсатиш осон эмас."
Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”га ўтгани ҳақиқатан ҳам катта воқеа бўлиб, у ўзининг биринчи Англия Премьер-лигасидаги ўзбек футболчисига айланди. Манчестерликлар “Ланс”га 40 миллион евро бадал пули тўлаган ва яна 10 миллион евро миқдорида бонус белгилаган. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача ва у қайтадан шартномани бир йилга узайтириш имкониятига эга.
Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги муваффақиятлари ўзбек футболининг янги босқичини белгилашга ёрдам бермоқда. Унинг келажаги ҳақида кўп фикрлар билдирилмоқда ва Абдуқодирнинг яна қандай юксак натижаларга эришиши кўпчиликни қизиқтирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар