
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўз рафиқаси Даниэла Эле билан ажрашишга қарор қилди. Футболчининг айтишича, бу қарор унинг ва собиқ рафиқаси учун оғир бўлган.
"Ассалому алайкум,
Кўплаб ўйлашлардан сўнг, биз Дани билан ҳар ким ўз йўлидан кетишга қарор қилдик. Бу осон қарор эмас, аммо биз учун энг яхшиси деб ҳисоблаймиз.
Биз фарзандларимиз учун барқарор муҳит яратишга эътибор қаратамиз. Ҳамон ота-она сифатида ҳамкорликда ишлашда давом этамиз ва бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўламиз.
Илтимос, шахсий ҳаётимизга, айниқса, фарзандларимизга ҳурмат билан ёндашинг. Раҳмат.
Ҳурмат билан, Марк", – деб ёзган футболчи Instagram’да.
Расмий сабаблар аниқ айтилмаган, аммо El Periodico нашрининг хабар беришича, ажралишга сабаб Даниэланинг шахсий мураббий билан хиёнати бўлган. Шунингдек, Тер Штеген бу ҳақда билганидан кейин меҳмонхонага кўчиб ўтгани, аммо уйини "таъмирлаш ишлари" баҳонаси билан тарк этгани таъкидланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар