02:40 / 10.03.2025
266

"Аталанта" "Ювентус"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Аталанта" "Ювентус"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Италия А Сериясининг 28-туридан ўрин олган баҳсда "Аталанта" жамоаси сафарда "Ювентус"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Туриндаги "Ювентус" стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар биринчи бўлимда пенальти орқали ҳисобни очди.

29-дақиқада Маттео Ретеги пенальтини аниқ амалга ошириб, "Аталанта"ни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда эса "Аталанта" ҳужумда янада фаоллик кўрсатди ва 46-дақиқада Мартен де Рон, 66-дақиқада Давиде Дзаппакоста ҳамда 77-дақиқада Адемола Лукман ўз номларига гол ёздириб қўйишди.

Ушбу ғалабадан кейин "Аталанта" 58 очко билан учинчи ўринга кўтарилди, "Ювентус" эса 52 очко билан тўртинчи ўринда қолди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт