
Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб баҳси доирасида "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Ҳилол" клуби бош мураббийи Жорже Жезус матбуот анжуманида иштирок этди ва муҳим учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бу ҳал қилувчи ўйин"
Португалиялик мураббий мазкур учрашув "оддий чемпионат ўйини эмас"лигини таъкидлади ва "Ал-Ҳилол"нинг ягона мақсади ғалаба эканини айтиб ўтди:
"Бу ҳал қилувчи баҳс, мақсадимиз эса аниқ – кейинги босқичга чиқиш. Биринчи учрашувда мағлуб бўлдик, шунинг учун жавоб баҳсида юқори даражадаги ўйин кўрсатиш ва ижобий натижага эришишни мақсад қилганмиз. Бугун биз асосий машғулотни ўтказамиз ва бу ўйинда энг муҳими – ғалаба."
Жароҳатланган футболчиларнинг ҳолати
"Ал-Ҳилол"нинг асосий таркибида бир қатор футболчиларнинг жароҳатдан қайтиши жамоа учун муҳим янгилик бўлиши мумкин. Шаҳрани, Лоди ва Тамбакти каби ўйинчиларнинг тайёрлиги ҳақида Жезус шундай деди:
"Бу учликнинг қайтиши яхши янгилик. Улар ўйинга тайёр, аммо улардан фойдаланиш борасида якуний қарорни сўнгги машғулотдан сўнг қабул қиламиз."
Шунингдек, Александар Митрович ҳақида ҳам гапириб, унинг иштирокини ҳозирча кафолатлай олмаслигини билдирди:
"Митрович ҳақида тўлиқ маълумот бериш қийин. Барчаси тиббий текширув натижаларига боғлиқ. Уни ўйинга жалб этишимиз ёки этмаслигимиз ўйиндан бир соат олдин аниқ бўлади."
"Ал-Ҳилол"нинг мақсади – ғалаба!
"Ал-Ҳилол" жамоаси биринчи баҳсда мағлуб бўлгани сабаб, жавоб учрашувида барча кучини сарфлаб ўйнашга тайёр. Саудия клуби Осиё Чемпионлар Лигаси каби йирик мусобақада иштирокини давом эттириш учун "Пахтакор"ни мағлуб этишдан бошқа иложи йўқ.
Мухлислар ушбу учрашувда жамоалардан кескин кураш кутишмоқда. "Пахтакор" учун ҳам, "Ал-Ҳилол" учун ҳам бу ҳал қилувчи баҳс ҳисобланади. Ҳар икки жамоа Осиё футболида ўз ўрнига эга ва кейинги босқичга йўл олиш учун максимал куч сарфлаши аниқ.
Маълумот учун, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган «Пахтакор» бугун «Ал Ҳилол» меҳмони бўлади. «Ал Ҳилол» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги баҳс 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да Риёддаги «Кингдом Арена» стадионида бошланади.
Жамоаларнинг илк учрашувида «Шерлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар