Бэйл Роналдунинг ўрнини эгаллаши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бэйл Роналдунинг ўрнини эгаллаши мумкин

Спорт 12-11-2016, 16:40 1 010
Бэйл Роналдунинг ўрнини эгаллаши мумкин

Мадриднинг“Реал” клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахаль жамоадоши уэльслик Гарет Бэйлнинг “қироллик клуб”ида Криштиану Роналду ўрнини эгаллашини таъкидлаб ўтди.

“Вақт ўтиб бормоқда, Роналду қачондир юқори даражада ўйнай олмай қолади. Бу нарса кўпгина буюк футболчилар билан содир бўлган. Масалан, Луиш Фигу ва Рауль”, – дея Карвахалнинг сўзларини келтиради AS нашри.

“Мен Гаретни Криштианунинг ўрнини эгаллай оладиган футболчилар қаторига қўшаман”.


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.