
Каталониянинг "Барселона" клуби УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида "Бенфика"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Барселона" умумий ҳисобда 4:1 натижа билан кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувда биринчи голни 11-дақиқада Рафинья урди. Аммо 13-дақиқада Николос Отаменди "Бенфика"нинг ҳисобни тенглаштиришига сабабчи бўлди. 27-дақиқада ёш юлдуз Ламин Ямал ўз номига гол ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимда эса Рафинья иккинчи голини уриб, жамоасига ишончли ғалаба келтирди.
"Барселона" ўйин давомида устунлик қилди: 20 та зарба, 65% тўпга эгалик ва 89% аниқ паслар билан рақибни ортда қолдирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар