
Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида "Ал-Ҳилол" биринчи таймни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига якунлади. Саудия клуби "Пахтакор"га қарши тўлиқ устунлик қилиб, рақибини ҳимояда қийин аҳволга солиб қўйди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Ҳамад Ал-Ями ҳисобни очди. Ордан 11 дақиқа ўтиб, 42-дақиқада Малком жамоасининг иккинчи голини киритди. "Ал-Ҳилол" статистика бўйича ҳам устунлик қилмоқда: 67% тўпга эгалик, 10 та зарба ва 86% аниқ паслар. "Пахтакор" эса биринчи таймда фақат битта зарба йўллай олди ва бирор марта ҳам дарвоза тўрига аниқ зарба бера олмади.
Иккинчи таймда "Пахтакор" ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қиладими ёки "Ал-Ҳилол" ўз устунлигини мустаҳкамлайдими – бу тез орада маълум бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар