08:09 / 14.03.2025
319

Европа лигаси. "Атлетик" - "Рома" ўйинида урилган голлар (видео)

Европа лигаси. "Атлетик" - "Рома" ўйинида урилган голлар (видео)
Европа лигасининг 1/8 финали доирасидаги "Атлетик" - "Рома" жавоб ўйини якунига етди.
Унда римликлар йирик ҳисобда мағлуб бўлишди ва Европа лигасини ушбу босқичда тарк этишди.

Ўйиннинг 11-дақиқасида Хуммель қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шундан кейин Уильямс дублни расмийлаштирган бўлса, Юри ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. 90+3-дақиқада Паредес пенальтидан ҳисобни қисқартирди. Шомуродов эса 61-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Биринчи баҳсда римликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Атлетик – Рома 3:1 (умумий ҳисоб 4:3)
Голлар
: 1:0 - 45+3 Нико Уильямс, 2:0 - 68 Юри Берчиче, 3:0 - 82 Нико Уильямс, 3:1 - 90+3 Леандро Паредес (п)

Атлетик - Хулен Агирресабала, Юри Берчиче, Оскар Де Маркос, Айтор Паредес (Иньиго Лекуэ 69), Унаи Нуньес, Микель Хаурегисар, Иньиго Руис де Галаррета, Унаи Гомес (Алекс Беренгер 46), Нико Уильямс, Иньяки Уильямс, Мароан Саннади (Горка Гурусета 77)

Рома - Миле Свилар, Эван Ндика, Матс Хуммельс, Джанлука Манчини, Томмазо Бальданци (Никколо Пизилли 61), Пауло Дибала (Элдор Шомуродов 61), Анхелиньо, Девайн Ренш (Алексис Салемакерс 84), Леандро Паредес, Брайан Кристанте, Артем Довбик (Матиас Соуле 53)

Огоҳлантириш: Миле Свилар (12), Девайн Ренш (60), Леандро Паредес (71), Иньяки Уильямс (71), Андони Горосабель (90+1), Матиас Соуле (90+3)
Четлатиш: Матс Хуммельс (11).

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт