10:31 / 14.03.2025
248

Европа лигаси. 1/4 финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди

Европа лигаси. 1/4 финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди
13 март оқшомида Европа лигаси 1/4 финалининг барча иштирокчилари номлари маълум бўлди.

«Рома» «Атлетик»ка ютқазиб (3:1), мусобақани тарк этди. Римнинг бошқа бир жамоаси — «Лацио» «Виктория Плзен»ни икки ўйин натижасига кўра мағлуб этди (2:1, 1:1). «Айнтрахт» «Аякс»ни иккинчи ўйинда ҳам енгди (4:1). «Олимпиакос»ни мусобақадан чиқариб юборган «Будё-Глимт» турнирдаги юришини давом эттиради (2:1, 0:3).

«Лион» «Стяуа»ни 4:0 ҳисобида, «Манчестер Юнайтед» «Реал Сосиедад»ни 4:1 ҳисобида енгди. «Тоттенҳэм» «АЗ Алкмар» устидан зафар қозонди (2:1). «Рейнжерс» биринчи ўйинда «Фенербахче»дан 3:1 ҳисобида устун келган, жавоб ўйинида 0:2 ҳисобида енгилган бўлса-да, пеналтилар сериясида омади чопиб кейинги босқичга йўл олди.

Чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

«Тоттенҳэм» — «Айнтрахт»;
«Будё-Глимт» — «Лацио»;
«Рейнжерс» — «Атлетик»;
«Лион» — «Манчестер Юнайтед».

Бу босқич ўйинлари 10 ва 17 апрел кунлари ўтказилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт