17:59 / 14.03.2025
207

Ҳусановнинг жамоадоши Европа гранд клубларига йўл олиши мумкин

Ҳусановнинг жамоадоши Европа гранд клубларига йўл олиши мумкин
Сўнгги маълумотларга қараганда, "Манчестер Сити" ҳужумкор футболчиси Фил Фоден фаолиятини Европанинг бошқа гранд клубларида давом эттириши мумкин.

24 ёшли футболчининг атрофидаги вазиятни "Реал" ва "Бавария" синчковлик билан кузатиб бормоқда. Агар "Манчестер Сити" раҳбарияти ўз тарбияланувчисини қўйиб юборадиган бўлса, испан ва немис грандлари музокара бошлашга тайёр бўлиб турибди.

El Nacional нашрининг ёзишича, айни пайтда англиялик футболчининг асл нархи 120 миллион фунт ёки 145 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ, экспертлар бу сумма харидорларни "чўчитиб" юбориши мумкинлигини таъкидламоқда.

Манбага кўра, "Реал" тез орада тажрибали ярим ҳимоячи Лука Модричнинг ўрнини босадиган футболчи топиши талаб этилади. "Бавария" эса, олдинги чизиққа креатив ғояларни олиб кирадиган футболчи изламоқда. Ҳар икки жамоа талабларига Фил Фоден тўлиқ жавоб беради.

Ўз навбатида, "Манчестер Сити" ёзда "Байер"дан Флориан Вирцни сотиб олишни режалаштирмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, Фоденнинг кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Агар Фоден "Реал" ёки "Бавария" клубларига ўтса, бу Европа футбол бозоридаги йирик трансферлардан бирига айланади. Футболчининг келажаги ҳали номаълум бўлса-да, унинг кетиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кучаймоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусановнинг жамоадоши Европа гранд клубларига йўл олиши мумкин