
Саудия Арабистони чемпионати доирасида “Аль-Наср” ўз майдонида “Ал Холууд”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очди. 26-дақиқада Садио Мане ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим якунланишидан олдин Жон Дуран жамоасининг учинчи голини урди.
Иккинчи таймда “Аль-Наср” футболчиси Наваф Бушан қизил карточка олди ва жамоаси бир киши кам бўлиб қолди. 72-дақиқада “Ал Холууд”дан Али Алаэддин ҳисобни қисқартирди, лекин бу меҳмонларга очко олиш учун етарли бўлмади.
“Аль-Наср” ушбу ғалабадан сўнг турнир жадвалида учинчи ўринни мустаҳкамлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.