
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ плей-офф босқичи ҳақида ўзининг фикрларини баён қилди.
"Афсусланиш ёки жаҳл чиқиш ҳолати бўлмади. Биз бу босқичга муносиб эмасдик. Футболдан завқ олинг, "Энфилд" ёки Парижда зўр ўйинлар бўлди, "Барселона" бутун мавсумни юқори даражада ўтказмоқда, уларнинг "Бенфика"га қарши 65-70 дақиқаси бутун мавсумини кўрсатиб бера олади.
Мен шунчаки томошабинман. Томоша қиляпман, ўрганяпман, завқ оляпман. Хаёлимда: "Эҳҳҳ, аттанг, "Манчестер Сити" шу ерда бўлиши керак эди", деган фикр йўқ. Ушбу мавсумда "Манчестер Сити" бир бокал ичимлик билан ўйинларни телевизор орқали томоша қилишга лойиқ", - деди Пеп.
Манба: City Xtra “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар