07:24 / 15.03.2025
358

“Манчестер Сити” – “Брайтон”: Чемпионлар Лигаси учун ҳал қилувчи тўқнашув!

“Манчестер Сити” – “Брайтон”: Чемпионлар Лигаси учун ҳал қилувчи тўқнашув!
Англия Премьер-лигаси 29-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилади. Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашаётган ҳар икки жамоа футболчилари учун бу ўйин жуда муҳим аҳамият касб этади.

Хосеп Гвардиола жамоаси учун ушбу баҳсда фақат ғалаба лозим. Нуфузли cityxtra.co.uk портали мутахассиси Жуд Нобл “Сити”нинг тахминий таркибини тақдим этиб, Гвардиола қайси футболчиларга асосий таркибда имконият бериши мумкинлигини таҳлил қилди.

Дарвозабон

Эдерсон – Ўтган турдаги хатосига қарамай, бразилиялик посбон яна дарвозадан ўрин эгаллайди. Унинг оёқда яхши ўйнаш қобилияти ва муҳим сейвлари Гвардиола учун ҳали ҳам асосий афзалликлардан бири.

Ҳимоя чизиғи

Маттеус Нуньеш – Қанот ҳимоячиси охирги ўйинларда ҳимоядан ҳужумга ўтиш жараёнини мукаммал бажариб келмоқда. Жамоада жароҳатлар кўп эканини ҳисобга олсак, португалиялик футболчи ўз ўрнида қолиши эҳтимоли юқори.

Рубен Диаш ва Абдуқодир Ҳусанов – Ҳимоя марказида ишончли тандем ҳосил қилган бу иккилик бугунги баҳсда ҳам асосий куч сифатида қаралмоқда. Ҳусанов “Сити”га қўшилганидан бери тобора кучайиб, ўзини кўрсатишда давом этмоқда.

Йошко Гвардиол – Ҳимоя чизиғини тўлдириб турадиган хорват футболчиси бу мавсумда жамоадаги энг барқарор ўйинчилардан бири. У нафaқат ҳимояда, балки ҳужумга қўшилиш бобида ҳам фаол.

Ярим ҳимоя линияси

Нико ва Матео Ковачич – Бу икки ярим ҳимоячи майдон марказида жамоа устунлигини таъминлаш вазифасини бажаради. Улар рақиб ҳужумларини бартараф этиш ва прессингда фаол бўлишлари лозим.

Ҳужум чизиғи

Савиньо, Умар Мармуш ва Фил Фоден – Савиньонинг тезкор ва айёрона ҳаракатлари ўнг қанотда “Брайтон” ҳимоячиларини синовдан ўтказади. Мармуш эса худди шундай вазифани чап қанотда бажариб, ҳужумга янгича қўшилиши билан мухлисларга кутилмаган таассурот беришни мақсад қилган. Фил Фоден эса ҳужум марказида жамоани етаклаб, хавфли паслар ва узатмалар билан жамоадошларига ёрдам бериши кутилмоқда.

Ҳужумчи

Эрлинг Холанд – Норвегиялик тўпурар Англия Премьер-лигасидаги 100-голини айнан “Брайтон” дарвозасига йўллашни мақсад қилган. Унга қарши ҳимояланиш рақиб учун ҳақиқий синов бўлади.

Тахминий асосий таркиб:
Эдерсон; Нуньеш, Диаш, Ҳусанов, Гвардиол; Нико, Ковачич, Фоден; Савиньо, Холанд, Мармуш.

Захирадагилар:
Ортега Морено, Льюис, Рейс, Гюндоған, Де Брюйне, Бернарду Силва, МакЭти, Грилиш, Доку.

Жамоаларнинг бу тўқнашуви 15 март куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. Бу тахминий таркиб қанчалик тўғри чиқишини эса ўйин бошланишидан аввал билиб оламиз!

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт