
"Реал Мадрид" сафига ёзда қўшилган Килиан Мбаппе жамоа тарихидаги энг яхши дебют мавсумини ўтказаётган футболчилардан бирига айланмоқда. У ҳозиргача 31 та гол урди ва бу кўрсаткич билан Роналдо (2002/03) дан (30) ўтиб кетди ҳамда Криштиану Роналду (2009/10) ва Руд ван Нистелрой (2006/07) каби афсоналар билан бир қаторга чиқди.
Тарихий рекорд эса Иван Саморанога тегишли – у 1992/93 йилги мавсумда 37 та гол урган. Мбаппе мавсум якунига қадар ушбу натижани янгилаш имкониятига эга.
Франциялик ҳужумчи кетма-кет 7 мавсумдан бери 30+ гол урмоқда ва бу натижа уни Франция футболи тарихида аллақачон мутлақ рекордчига айлантирган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар