07:35 / 16.03.2025
22

UFC Vegas 104 турнири. Супер жангларга бой ўтган прелим кард якунланди

UFC Vegas 104 турнири. Супер жангларга бой ўтган прелим кард якунланди
"UFC Vegas 104" турнирининг прелим кардидаги барча жанглар якунланди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳслар мухлисларни зериктириб қўймади.

Қуйида натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
- Валдо Кортес-Акоста 2-раундда Раян Спэннни техник нокаутга учратди;
- Су Юнг Ю ҳакамларнинг якдил қарори билан Эйджей Каннингемни мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27);
- Карлос Вера 1-раундда сабмишн орқали Жозиас Мусаса устидан ғалаба қозонди;
- Сем Хьюз очколар эвазига Стефани Лучианони енгди (29-28, 29-27, 29-28);
- Андре Лима 3-раундда Даниэль Барезни сабмишн орқали таслим этди;
- Присцила Качоэйра 1-раундда Жозиане Нунесни техник нокаут билан мағлуб этди;
- Карли Жудиc 1-раундда Юнейси Дюбенни техник нокаутга учратди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт