
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC Vegas 104" турнири якунланди. Гарчи кард зерикарли бўлса-да, аммо жанглар асло зерикарли бўлмади.
Қуйида асосий кардда қайд этилган натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
- Кевин Валлехос 1-раундда Сенуг Ву Чойни техник нокаутга учратди;
- Брендсон Рибейро 2-раундда саьмишн орқали Дияр Нургожайни мағлуб этди;
- Д'Амон Блэкшир 2-раундда Коди Гибсон устидан сабмишн эвазига ғалаба қозонди;
- Александр Эрнандес ҳакамларнинг якдил қарори билан Курт Холобауни енгди (30-27, 29-28, 29-28);
- Чиди Нжокуани 2-раундда Элизеу дос Сантосни техник нокаутга учратди;
- Роман Долидзе ҳакамларнинг якдил қарори билан Марвин Ветторини мағлуб этди (49-46, 49-46, 49-46).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар