
Испания Ла Лигасининг навбатдаги турида Флик бошчилигидаги "Барселона" клуби Мадриднинг "Атлетико" клуби билан баҳс юритади.
Мазкур тўқнашувдан аввал каталонияликлар 26 та учрашув ўтказиб, 57 очко билан 2-ўринда бораётган бўлса, мадридликлар 27 та беллашувда майдонга тушиб, 56 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринни банд қилмоқда.
Бугунги тўқнашув Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
Ушбу беллашув учун каталонияликларнинг қайдномаси билан танишинг.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар