03:04 / 17.03.2025
1 401

"Барселона" сафарда "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Барселона" сафарда "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Испания Ла Лигасининг марказий ўйинида "Барселона" сафарда "Атлетико Мадрид" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Уchrашув "Riyadh Air Metropolitano" стадионида бўлиб ўтди.

"Барселона" иккинчи бўлимда ажойиб ўйин намойиш этди. Хулиан Альварес 45-дақиқада "Атлетико"нинг биринчи голини урди, Александр Серлот эса 70-дақиқада иккинчи голни киритди. Бироқ, "Барселона" жавобан Роберт Левандовскининг 72-дақиқадаги голи билан ҳисобни тенглаштирди. Ферран Торрес 78 ва 90+8-дақиқаларда иккита гол урди, Ламин Ямал эса 90+2-дақиқада яна бир гол киритиб, ғалабани таъминлади.

Бу ғалаба орқали "Барселона" 60 очко билан Ла Лига жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди. "Атлетико" эса 56 очко билан 3-ўринда қолмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт