05:49 / 17.03.2025
213

Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"

Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"
Суперлига 2-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Футболда ким кўп гол урган бўлса, ўша ғалабага эришади. Ўйин менга ёқди, футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Менимча ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур келди деб ўйлайман. Эҳтимол дуранг натижа адолатли бўларди, аммо биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Рақибда ҳам иккита имконият бор эди, аммо улар ундан гол ура олишмади. Бу — футбол.

— ФИФАнинг таъқиқи сизларга қандай таъсир қилди?
— Ички гапларни айтмайман. Бизнинг жамоамиз мутлақ янги. Ўтган йилги таркибдан фақат икки киши бор. Ўзбекистондаги барча ўз таркибини сақлаб қолди, аммо бизда вазият бошқача. Имкониятимиздан келиб чиқиб сифатли ўйинчиларни олдик. Қаердадир ўхшамоқда, қаердадир эса йўқ. Мудофаа ва ҳужумда муаммоларимиз бор. Ишлашда давом этамиз.

— Алишер Одилов ва Руслан Жиянов заҳирадан ўйинга қўшилди. Бу тактик қарормиди ёки улар 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасмиди?
— Бу кўпроқ тактик қарор эди. Уларга сўнгги 30 дақиқада ўйинни кучайтириш кераклигини айтдим. Ўтган ўйинда босим қила олмадик. Бу ўйинда эса биринчи бўлимда мудофаадан ўйнадик, иккинчи бўлимда эса ёш ва тезкор ўйинчиларни туширдик. Доим ҳам бундай тактика қиламиз дея олмайман, аммо бугун ушбу режамиз амалга ошди.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт